тел: +420 2 2112 3386 моб +420 724 971 539 twitter: @siddiq_twit skype: ozodovoz+ ozodskype Whatsapp: +420 724 971 539
Ўзбекистон Сенати мамлакат Конституцияси қабул қилингани муносабати билан амнистия эълон қилди. Озодлик мухбири билан суҳбатда сенатор Светлана Ортиқова амнистиянинг маҳбуслар ва улар яқинлари учун долзарб жиҳатларига изоҳ берди.
Ўзбекистон Исломий ҳаракати Суриядаги жангларга қўшилмагани ва бундай режаси ҳам йўқлигини билдирди. Сўнгги бир-неча ойи ичида Ўзбекистон Исломий ҳаркати Покистонинг Кветта ва Курам минтақаларида ўнлаб шиа мусулмонларининг ўлимига сабаб бўлган камида икки ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.
Россиянинг биринчи миллиардери Алишер Усмоновга меросхўр сифатида кўрилган 30 ёшли Бобур Усмонов бошқарган машина 8 май куни саҳарда Юнусободдаги Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган Шедевр супермаркети олдида ҳалокатга учради. Бобур Усмонов Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевлар оиласига куëв эди.
Ўзбекистон махсус хизматлари Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 15 ноябр куни ўтказган рейд натижасида одам савдосида гумонланаётган уч аёл ҳибсга олинди.
Ozodlik Online дастурининг бугун, 20 август Тошкент вақти билан соат 21:30да эфирга узатилган сони ана шу мавзуда бўлди.
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бугун Ўзбекистонда энг кўп тилга олинадиган шахсига айланган, деса муболаға бўлмайди. Ўзбекистонни ёритиб борувчи хорижий оммавий ахборот воситалари учун ҳам Гулнора асосий нюсмейкерга айланган.
Ўзбекистон президентининг суд тизими ходимларига иқтисодий имтиёзларни тақдим этишга қаратилган фармонини изоҳлаган Светлана Ортиқова шундай деди.
Лондонда ўтаётган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон спортининг ҳақиқий аҳволи намоëн бўлмоқда. Қўшни Қозоғистон бир неча олтин медал билан дунёнинг биринчи ўнталигида, Ўзбекистон эса¸ ҳозирча ягона бронза медали билан ушбу рўйхатнинг энг остида турибди.
1 август куни Ўзбекистон олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Бу белгиловчи кун яқинлашар экан¸ ҳар бир абитуриент¸ ўз билим даражаси ва ижтимоий-иқтисодий шароитидан келиб чиқиб¸ унга тадорик кўрмоқда.
“Араб Баҳори”дан илҳомланган бир қанча дунёвий ва исломий гуруҳларни бирлаштирган мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати Ўзбекистон ҳукуматига қарши кураш йўлида сўнгги чора сифатида куч ишлатишни оқлашини баён қилди.
Ҳюман Райтс Уотч Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир навбатдаги ҳисоботида Ғарб давлатларини танқид остига олди.
Фарғона.ру сайтини тўсиб қўйиш қарорига агентлик муҳаррирининг муносабати шундай бўлди.
18 май куни озодликка чиқиб, АҚШдаги оиласи билан юз кўришган шоир Юсуф Жума Озодликка интервью берди.
Ўзбекистонда сиëсий ва диний эътиқоди учун таъқибга учрагани даъвосини асослай олмагач¸ бошпана сўрови рад этилганлар Норвегиядан ихтиëрий тарзда кетишни истамагани боис¸ айни кунларда мамлакат полицияси уларни мажбурий тарзда ватанига юбормоқда.
Расмий Тошкент Покистоннинг Тожикистондан 1000 мегаватт электр энергиясини сотиб олиш режасига қарши чиқмоқда. 6,5 миллиард долларга баҳоланган ушбу лойиҳа доирасида, Афғонистон орқали ўтувчи узунлиги 750 киломерт электр симларни тортиш назарда тутилган.
11 март куни Японияни титратган зилзила ва цунамини Японияда ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонликлар ҳам бошдан кечирди. Улардан бири билан зилзила рўй бераётган пайтда боғланишга муваффақ бўлдик.
Давомини ўқинг