тел: +420 2 2112 3386 моб +420 724 971 539 twitter: @siddiq_twit skype: ozodovoz+ ozodskype Whatsapp: +420 724 971 539
Ўзбекистон Конституциясига мамлакат Сенати раиси ҳамда Бош вазир ваколатларини оширишни кўзда тутувчи ўзгартиш киритиш бўйича президент Каримов таклифи биринчи босқичда қабул қилинди. Бу ўзгартишлар кучга киргач¸ улар мамлакат юқори лавозимли амалдорлари ўзгаришига ҳам муқаддима бўлиши мумкинми?
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Қобул Нақибов 21 феврал куни эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. ИИБ бошлиғи ёрдамчисининг Озодлик радиосига айтишича, ҳозирда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини Ибрагимов Аброр Алимович бажармоқда.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ҳақида китоб ёзган унинг синфдоши Қозоғистон мактабларида “Нурсултоншунослик” дарслари жорий қилинишини таклиф қилди. Садуаккас Есимбай сешанба куни Олмаотада президентнинг ёшлигига бағишланган “Учқўнғир – олтин бешигим” номли китобини тақдим этди.
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўз етакчиси Тоҳир Йўлдошнинг ўлганини бир йил ўтиб тан олгач, ҳаракат бошчилигига марҳумнинг куёви Усмон Одил келгани маълум бўлди. Айни пайтда бир йил давомида ЎИҲнинг Интернетда тарғиботни кучайтиргани таҳлилчилар томонидан ҳаракатнинг амалда заифлашгани сифатида баҳоланмоқда.
Қирғизистондаги гуманитар вазиятни таҳлил қилган БМТ нинг 24 та агентлиги халқаро ёрдам ташкилотларини¸ мазкур минтақада барқарорлик ўрнатиш жараëнида Ўш ва Жалолободдаги қирғин оқибатида уйсиз қолган 75 минг одам тақдирига бирламчи эътибор беришга чақирди.
27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида президент Каримов ўзбекистонлик журналистларга табрик йўллади. Бу йилги анъанавий табригида президент Каримов Ўзбекистон атрофидаги нотинчликка ишора қилиб, журналистларни юртпарвар бўлишга чақирди.
25 июн куни Қирғизистонга Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа ҳамда КХШТнинг мамлакатдаги вазиятни таҳлил қилиш бўйича тезкор ишчи гуруҳи келди. Бу сафар мамлакат жанубидаги вазиятни изга солишда қанчалик самарали бўлиши мумкин? Нега Ўзбекистон мазкур делегация таркибига ўз вакилларини киритмади?
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент аэропортида қўлга олинган Исроил фуқаросини озод қилганлиги учун Ўзбекистон томонига минатдорчилик билдирди. Автомат ўқдони ва ўқ билан қўлга олинган исроиллик қиз¸ на жарима ва на маҳкамасиз ватанига қўйиб юборилган.
“Ўзбекистондаги парламент сайловлари бу авваламбор бутун дунёга мамлакатнинг демократик қадриятларга содиқлигини намойиш этишга қаратилган пропагандистик спектаклдир”, деб ёзди таниқли журналист Сергей Ежков ўзининг Узметроном сайтида.
Россияда Алексей Димовский бошлаган машмаша қизиб бормоқда. Милиция тизимидаги жиноятларни фош этиш даъвоси билан чиққан майорнинг¸ Путин ва Медведев ўртасидаги гизли кураш саҳнасидаги навбатдаги ўйинчи экани тахмин этилмоқда.
Норасмий манбаларга кўра¸"Илҳом" театри раҳбари Марк Вайл қотиллари ҳибсга олинган; гумонланганлардан бири қочиб кетган¸ ушланганлар эса¸ ўз айбига иқрор бўлиб¸ кўрсатма бермоқда.
КХШТ аъзолари орасида Тезкор коллектив кучларига қўшилмаган ягона давлат Ўзбекистон бўлиб қолмоқда. 20 октбяр куни Беларус ҳам бу кучларга қўшилганидан кейин, Кремлнинг Тошкентга босимни кучайтириши кутилмоқда.
дейди унинг ўлимидан атиги бир соат олдин кўрган мустақил журналист Шоҳида Ëқуб.
Халқаро Амнистия ташкилоти Европа иттифоқини Ўзбекистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни буткул бекор қилиб, Ўзбекистонда адолат учун курашаётганларининг ҳафсаласини пир қилмасликка чақирди.
Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа парламентининг фикр эркинлиги бўйича Сахаров номидаги нуфузли мукофотига сазовор бўлди. “Мемориал” ҳақлари топталаëтган ўзбеклар учун ҳам таниш ном.
Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича янги ҳисоботида Ўзбекистон 175 давлат кирган рўйхатнинг 160-поғонасидан жой олди.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Ўзбекистон телерадиоканали директори лавозимидан четлаштирилиб¸ телерадиокомпания раисининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
25 ёшли Азамат Раҳмонов уч нафар ўзбекистонлик шериги билан компютер ёрдамида Британия банкидан қарийб бир миллион доллар ўмарганини тан олди. Ушбу гуруҳ устидан Лондондаги Саусворк Краун судида маҳкама жараёни бормоқда.
Ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситалари ëппасига мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий вазиятни алвон рангларда кўрсатиш борасида мусобақа қилиб турган бир пайтда¸ айрим рус нашрларида муаммонинг қулоғи кўриниб қолмоқда.
Ўзбекистон билан муносабатларни яхшиламоқчи бўлаётган Исроил дипломатлари Гулнора Каримова билан гаплашмоқдалар. Исроиллик таҳлилчилар фикрича, бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар кўнгилдагидай бормаётир ва бунинг жиддий сабаблари бор.
Давомини ўқинг